Марказия сайлов коммисиясида ўтказилган учрашувда Ўзбекистондаги Япония элчихонасининг иккинчи котиби Ямагива Кадзуёши президент сайлови қонунчилиги билан яқиндан таништирилди.
Марказий сайлов комиссияси котиби С. Қурбонқулов меҳмонни Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан жорий йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар билан таништирди.
Мулоқот чоғида сайлов кампанияси очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига асосан сайловни кузатишда 5 та халқаро ташкилот миссиялари ва 40 дан зиёд хорижий давлат, шу жумладан, Япониядан кузатувчилар иштирок этиши таъкидланди.