Ушбу лавозимга Абдулла Арипов номзод сифатида илгари сурилган эди.
14 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимини расман қабул қилганидан сўнг, Ўзбекисон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Бош вазир ҳам тайинланди. Бу лавозимга Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди Абдулла Арипов бир овоздан маъқулланди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тўлиқ шаклланди. Олдинда мамлакатни улкан ривожланиш ва юксалиш даври кутиб турибди. Давлат бошқарувига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бошлаган сиёсатни давом эттирувчи раҳбар келганига ҳеч шубҳа йўқ.
Шу ўринда марҳум Президент Ислом Каримов 2003 йил Шавкат Мирзиёевни Бош вазирликка тайинлаётганида айтган сўзини эслаб ўтиш жоиз: “Шавкат Мирзиёевнинг омадини берсин, қадами қутлуғ бўлсин”.