...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ратификация қилган ҳужжатга трансгендерлар ҳуқуқи киритилиши мумкин... Ўзбекистон хабардорми?


12:17, 23.10.2017 Олам
 4 984

Times: Лондон “ҳомиладор аёл” атамасини “ҳомиладор одам”га алмаштиришни таклиф этмоқда.

Times: Лондон “ҳомиладор аёл” атамасини “ҳомиладор одам” га алмаштиришни таклиф этмоқда...
 
Буюк Британия ҳукумати БМТ ҳужжатларида жинсини ўзгартирганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида “ҳомиладор аёл” атамасини “ҳомиладор одам” га алмаширишни таклиф этмоқда, дея хабар бермоқда Times Буюк Британия Ташқи ишлари вазирлиги эълонига таяниб.
 
Хабарга кўра, Буюк Британия БМТнинг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича Халқаро пактига ўзгартириш киритмоқчи. Бу ҳужжат 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари умум декларациясига асосланиб, 168 мамлакат томонидан имзоланган ва ратификация қилинган.
 
Ўзбекистон бу пактни 1996 йилда ратификация қилган.
Газетанинг хабар беришича, бундай таклиф кўплаб аёлларнинг норозилигини келтириб чиқарган.
 
“Аёлларни аёл дейилиш ҳуқуқидан айириш — бу ҳақорат”, деб муносабат билдиради ёзувчи Сара Дитум ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
 
Аммо, Форин-офис аёлларга қарши эмаслигини билдирди.  “Бирлашган қироллик “ҳомиладор аёл” атамасини ишлатишга қарши эмас, биз ҳомиладор аёлларнинг яшаш ҳуқуқини тўла-тўкис қўллаб-қувватлаймиз.
 
Аммо биз худди шу ҳуқуқ ўз жинсини алмаштирганларда ҳам бўлиши тарафдоримиз”, дейди газета суҳбатдоши.
 
Бундан ташқари, вазирлар қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳам кўриб чиқишлари тахмин қилинмоқда.
 
Шу ўринда савол туғилади... Буюк Британия маъмурияти БМТнинг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича Халқаро пактига ўзгартириш киритишларидан олдин бу халқаро ҳужжатни имзолаган бошқа давлатлардан, хусусан мусулмон мамлакатларидан уларнинг фикр-муносабатини сўраши керак эмасми?
 
Ёки “соя”дан ҳар доим ҳам “офтоб тиғига” олиб чиқилавермайдиган айрим нозик масалалар — оммавий маданиятнинг “янги қуролига” айланмоқдами?
 
Инсон ҳуқуқлари дейилганда кўпчилик, аксарият одамлар тушуниладими ёки уч-тўртта “ўзгача ҳаёт” вакиллари?
 
Бу ҳақда лом-мим дейилмаган...
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Инсон ҳуқуқлари Буюк Британия БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!