...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбeкистон-Қирғизистон чегарасини дeлимитация қилиш бўйича музокаралар тугади


21:03, 30.07.2017 Жамият
 3 011

Делегацияси раҳбари Илҳом Неъматов Бишкекда Қирғизистон Бош вазири ўринбосари билан учрашди.

Жорий йилнинг 29 июль куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари бўйича тўққиз кун давом этган навбатдаги музокаралари якунига етди.
 
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон чегара чизиғининг позициялар мос келган алоҳида участкаларини баён қилиш борасидаги биргаликдаги ишлар давом эттирилди. Учрашувлар анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.
 
Музокаралар якунларига кўра Баёнот имзоланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг Остона шаҳрида ШҲТ Саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувида икки давлат ўртасидаги давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришни жадаллаштириш тўғрисида эришилган келишувларни амалга оширишнинг муҳим аҳамият касб этишидан келиб чиқиб, Қирғизистон Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масалалари бўйича делегациялари раҳбарлари Илҳом Неъматов ва Курбанбай Искандаровнинг давлатлараро чегарани делимитация қилиш бўйича музокараларнинг бориши тўғрисидаги ахборотини тинглади.
 
Ўзбекистон делегацияси раҳбари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрида мазкур масала юзасидан Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Разаков билан ҳам учрашди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбeкистон-Қирғизистон Илҳом Неъматов Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоев делимитация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар