Халқаро танловда ўзбекистонлик пайвандчи усталар олтин медални қўлга киритишди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ўзбекистонлик пайвандчилар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар билан бир қаторда Камбоджа, Эрон, Афғонистон каби жами 10 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган 50 нафардан зиёд пайвандчилар иштирок этган мазкур халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эгалик қилдилар.
Хусусан, Рашид Ишқулов олтин, Артём Олховиков, Вадим Хайров ҳамда Шомуҳитдин Шоисломов кумуш, Дилмурод Мирзааҳмедов эса бронза медали соҳиби бўлдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон пайвандчилари жамоаси “Энг яхши ташкил этилган жамоа” номинациясида ғолиб деб топилиб, махсус кубок билан тақдирланди.