Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кузатилмайди.
Ноябрь ойининг қоқ ўртасига ҳам етиб келдик. Бу йилги кузда қуёш “ўз меҳри”дан кўпчиликни мамнун этгани сир эмас. Куни кеча Ўзбекистонда 15 ноябрдан ҳаво ҳарорати совиб кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, эртага, 15 ноябрь куни жанубий ҳудудларда ёмғир ёғади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 11–13 даража, кечаси 3–5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 7–12 даража, кечаси 5 даражагача илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 10–15 даража, кечаси 5 даражагача илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 10–15 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 5–10 даража, кечаси 2–7 даража илиқ бўлади.

Дурдона Расулова