Терма жамоа қуръа натижасига кўра, мусобақанинг “B” гуруҳидан ўрин олган.
Ўнинчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Албания ва Грузия ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади.
Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қуръа натижасига кўра, мусобақанинг “B” гуруҳидан ўрин олган.
Мазкур гуруҳдан, шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия ўсмирлар жамоалари ҳам жой олган.
“Қозоғистон президенти кубоги”
Талгар, Қозоғистон
4–8 сентябрь, 2017 йил
1-тур. 4 сентябрь
Россия – Ўзбекистон
2-тур. 5 сентябрь
Ўзбекистон – Тожикистон
3-тур. 7 сентябрь
Ўзбекистон – Қирғизистон
Аввалроқ Дилшод Нуралиев шогирдлари 28 август – 3 сентябрь кунлари Польшада бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада қатнашиши ҳақида хабар бергандик.
Бўлажак мусобақалар Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.