Йиғин давомида олимпия терма жамоаси машғулот ўтказиш билан бирга 3 та назорат учрашувида майдонга тушади.
Жумладан, 17 июндан 29 июнга қадар Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун Туркияда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилинади. Йиғин давомида олимпия терма жамоаси машғулот ўтказиш билан бирга 3 та назорат учрашувида майдонга тушади.
Бугун, 17 июнь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Олимпия терма жамоаси аъзолари Туркияга жўнаб кетишди.
Бош мураббий Туркияга қуйидаги таркибни олиб кетган:
Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев “Насаф”
Раҳим Давронов “Машъал”
Ҳимоячилар:
Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
Акром Комилов “Бунёдкор”
Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”
Ислом Кобилов “Бунёдкор”
Аббос Отахонов “Металлург”
Достонбек Турсунов “Нефтчи”
Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”
Ҳусниддин Ғофуров “Нефтчи”
Дониёр Нарзуллаев “Насаф”
Ярим ҳимоячилар:
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”
Ислом Кенжабоев “Насаф”
Азиз Ғаниев “Насаф”
Одил Ҳамробеков “Насаф”
Жасур Яхшибоев “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”
Икром Алибоев “Локомотив”
Остон Урунов “Навбаҳор”
Ойбек Рустамов “Қўқон-1912”
Ҳужумчилар:
Андрей Сидоров “Қизилқум”
Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”
Бобир Абдухолиқов “Насаф”
“Ушбу жамоа олдига Осиё ўйинларида ижобий натижа кўрсатиш вазифаси қўйилган. Бундай йиғинлар йил давомида яна ўтказилиши режалаштирилган”, дея маълумот бермоқда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати.