Учрашувда тўлиқ устунлик билан ҳаракат қилган Ўзбекистон ОТЖ Уммонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Уммон олимпия терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида тўлиқ устунлик билан ўйнаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Уммонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Рақиб дарвозасига тўпларни Азиз Турғунбоев, Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Жасур Яхшибоевлар киритди.
Олимпия терма жамоаси Уммон ОТЖга қарши ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди:
Ўзбекистон ОТЖ: Раҳим Давронов (Умид Эргашев, 70), Достон Турсунов, Аббос Отахонов, Акром Комилов (Ҳусниддин Ғофуров, 82), Дониёр Нарзуллаев (Ислом Кенжабоев, 82), Хуршид Ғиёсов (Остон Ўрунов), Жасур Яхшибоев (Ислом Қобилов, 82), Азиз Турғунбоев (Бобур Абдуҳолиқов, 62), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 70), Икром Алибоев (Ойбек Рустамов, 82).