...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда якуний йиғинга киришди


16:39, 03.08.2018 Спорт
 2 267

Ушбу йиғинга “Насаф” вакили Азиз Ғаниев ҳам жалб қилинганди. Аммо...

Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
 
Мураббий Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни ўтказиш учун Тошкентда йиғинга киришди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Футболчилар Тошкент Темирйўллари Муҳандисли Институти майдонида машғулотлар ўтказмоқда. Йиғин 9 август кунига қадар давом этади.
 
Ана шу йиғиндан кейин мураббийлар штаби Осиё ўйинларига борадиган якуний таркиб борасида бир тўхтамга келади.
 
Ўша пайтда жисмоний ва функционал жиҳатдан ҳар томонлама тайёр бўлган футболчилар Осиё ўйинларининг якуний рўйхатига киритилади.
 
Тошкентдаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати:
 
Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев “Навбаҳор”
Умиджон Эргашев “Насаф”
Раҳим Давронов “Машъал”
Ҳимоячилар:
Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
Акром Комилов “Бунёдкор”
Ислом Қобилов “Бунёдкор”
Аббос Отахонов “Металлург”
Достонбек Турсунов "Нефтчи"
Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков “Насаф”
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”
Жасур Яхшибоев “Пахтакор”
Дониёр Нарзуллаев “Насаф”
Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”
Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”
Икром Алибоев “Локомотив”
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
Ҳусниддин Ғофуров “Нефтчи”
Шароф Муҳиддинов (“Насаф”)
Ҳужумчилар:
Андрей Сидоров “Қизилқум”
Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”
Бобир Абдухолиқов “Насаф”.
 
Ушбу йиғинга “Насаф” вакили Азиз Ғаниев ҳам жалб қилинганди. Аммо ярим ҳимоячи жароҳати сабабли Осиё ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ОТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!