...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон навбатдаги муҳим рейтингда Осиёда 36 ўринни эгаллади


13:00, 16.02.2017 Жамият
 2 798

Heritage Foundation ташкилоти дунё мамлакатларининг эркин бозорга ўтиш механизми борасидаги ҳисоботини эълон қилди.

Heritage Foundation ташкилоти дунё мамлакатларининг эркин бозорга ўтиш механизми ҳамда тармоқларнинг ривожланишига доир 2016 йил якунлари ва 2017 йилги башоратлари эълон қилди.
 
Унда Ўзбекистон Осиё қитъасидаги мамлакатлар ичида 36 ўринни эгаллагаб, ўтган йилгидан 18 поғона юқорилаган.
 
Манбада муайян соҳаларда сезиларли ривожланиш бўлгани таъкидланган. Масалан, шахсий мулкка эгалик қилиш имкониятининг ўсиш фоизлари 2016 йил бошида 15 фоиз бўлган дейилса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 48 фоизга етди.
 
Мамлакатда давлат идоралари, ташкилотлар ва ҳукумат билан ҳамкорлик қилиш имконияти 9 фоизга ортган, умумий тармоқлар баҳоси 6,3 фоизга кўпайган.
 
Шахсий даромадлар солиғи 22 фоизгача бўлиб, коператив тадбиркорлик учун солинадиган солиқ 7,5 фоизга туширилган. Бу ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётида ижобий ўзгаришлар ясай олмоқда.
 
Ҳисоботда шунингдек, Гонгконг, Сингапур ва Янги Зеландия дунёдаги энг эркин бозор ва тармоқлар ривожланишига эга, деб қайд этилган. 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Heritage Foundation Ўзбекистон иқтисодиёти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар