...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадуро Трамп билан зиддиятларга бориш нияти йўқлигини айтди


12:45, 16.02.2017 Олам
 2 325

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг телефон орқали суҳбати муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг Лотин Америкаси давлат раҳбарлари, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ва Перу президенти Педро Пабло Кучински билан телефон орқали суҳбати муҳокамага сабаб бўлмоқда.
 
10 февраль куни Колумбия, 12 февраль куни Перу президенти билан телефон суҳбатида бўлган президент Трамп Венесуэла масаласи уни ташвишлантираётганини билдирган эди.
 
“Reuters” агентлиги бу воқеаларга нисбатан Венесуэла президенти Николас Мадуро кеча, 15 февраль куни ўз муносабатини билдиргани ҳақида хабар берди.
 
“Трамп маъмурияти билан зиддиятларга бориш ниятим йўқ”, дейди президент Мадуро.
 
Президент “ички сиёсатдаги тартибсизликлар мени ишим, сизлар билан яхши муносабат хоҳлаймиз” мазмунидаги нутқи давомида яна:
 
“Биз янги маъмурият томонидан ҳурматга асосланган муносабатни кутиб қоламиз”, деб қўшимча қилди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Дональд Трамп Николас Мадуро Хуан Мануэль Сантос Педро Пабло Кучински 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!