
Бугун тонг саҳардан миллионлаб юртдошларимиз мусулмон урф-одатларига кўра ҳайит намозини адо этиш учун жоме масжидларига йўл олдилар.
Бугун тонг саҳардан миллионлаб юртдошларимиз мусулмон урф-одатларига кўра ҳайит намозини адо этиш учун жоме масжидларига йўл олдилар. Масжидларда намоз олдидан сўз олган қорилар йиғилганларни қўшалоқ айём билан муборакбод этиб, меҳр ва мурувватли бўлиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳақида маърузалар қилдилар.
Қорилар ўз сўзида тўйларни ортиқча сарф-харажат, дабдаба ва шуҳратпарастлик иллатларидан холи тарзда ўтказиш, ёшларнинг бахтини мол-дунё устига қурмаслик, тўйнинг асосий харажатларини куёв томон ўз гарданига олиши кераклиги ҳақида гапирдилар. Сўз сўнггида байрамни ҳақиқий байрамдек ўтказиш, уни азага айлантирмай, яқинлари, тириклар холидан хабар олишни тавсия этдилар.