...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон кардиолог-олимларининг янги кашфиёти: юрак етишмовчилиги хавфини аниқлашнинг имкони бор


11:30, 09.08.2017 Саломатлик
 2 395

Ихтиро сурункали юрак етишмовчилигининг ривожланиш эҳтимолини аниқлаш бўйича генетик таҳлил орқали прогнозлаши мумкин.

Ўзбек миллатига мансуб шахсларда сурункали юрак этишмовчилигининг ривожланиш ҳавфини прогнозлаш усули ихтиро қилинди.
 
Кардиология соҳасида ўзбек миллатига мансуб шахсларда сурункали юрак етишмовчилигининг ривожланиш хавфини прогнозлаш усулини мутахассислар Тохирахон Алиева, Умида Камилова ва Қодиржон Бобоевлар ихтиро қилишди.
 
Ихтиро ёрдамида сурункали юрак етишмовчилигининг ривожланиш хавфини прогнозлаш усули орқали қон олиш ва генетик таҳлил ўтказиш, ўзбек миллатига мансуб шахсларда периферик томир қони лимфоситларидан ДНК ажратиб олиш, генларнинг полиморфизмини аниқлаш, ДНК синтезининг полимераза реакцияси ёрдамида ва генлар генотиплари ва аллелларини аниқлаб, сурункали юрак етишмовчилиги ривожланиши эҳтимолий хавфини прогнозлаш мумкин бўлади.
 
Ихтиро учун олимларга муаллиафлик ҳуқуқини берувчи ИАП 05433 рақамли патент берилди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Тохирахон Алиева Умида Камилова Қодиржон Бобоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!