Виталий Денисов жароҳатидан қишга қадар тузалишини маълум қилди.
Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги миллий жамоа кеча, 17 июль куни Туркияга етиб борди ва у ерда илк машғулотини ўтказди. Дастлабки кундаги машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди.
Йиғин давомида иккита назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган, унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Саудия Арабистони клубларига қарши майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жароҳати туфайли Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандеров жароҳати туфайли Туркиядаги йиғинга чақирув олмади.
Ундан ташқари, Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисов жароҳатидан қишга қадар тузалиши ҳақида маълум қилди. Унинг Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши учрашувларда майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.