Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинлари, оила аъзоларига чуқур таъзия билдирамиз.
Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди. "Барча дўстлар номидан юртимизнинг таниқли зиёлиси, олими, қадрдонимиз Муҳаммаджон Ҳамроевнинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзоларига, қариндош-уруғ, ёру биродарларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз. Илоҳо жойлари жаннатда бўлсин, барча қилган яхши амаллари қиёмат куни мушкулларини осон қилсин", дейди Муҳаммад Исмоил.
Хабарда айтилишича, жаноза бугун, 14 июль куни "Минор" жоме масжидида ўқилади.
Маълумот учун, Муҳаммаджон Ҳамроев 1952 йил 17 сентябрь куни Бухоро шаҳрида туғилган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинлари, оила аъзоларига чуқур таъзия билдирамиз.