...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон бозорида янги суғурта компанияси иш бошлади


11:51, 13.05.2016 Жамият
 4 282

Ўзбекистондаги транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва суғуртанинг бошқа турларини амалга оширади.

“GROSS INSURANCE” масъулияти чекланган жамиятининг молиявий барқарорлиги ва тўлов қобилияти ҳамда суғурта амалиётларининг чуқур таҳлили асосида суғурта фаолиятини амалга ошириш лицензияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта расмийлаштирилиб, компанияга мажбурий суғурта турларининг барчасини амалга ошириш учун ҳуқуқ берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Эндиликда “GROSS INSURANCE” Ўзбекистондаги транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ТВЭФЖМСҚ), иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ИБФЖМСҚ), ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ТФЖМСҚ) ижтимоий-муҳим суғурта турларини ҳамда ихтиёрий ва мажбурий суғуртанинг бошқа турларини амалга оширади.

“GROSS INSURANCE” суғурта компанияси 2011 йилда таъсис этилган бўлиб, жорий йилнинг 1-чораги натижаларига кўра, устав капиталининг миқдори бўйича 4-ўринни, суғурта мукофотларининг ҳажми бўйича 7-ўринни эгалламоқда. “SAIPRO” ахборот-рейтинг агентлигининг миллий шкаласи бўйича компания uzA+ молиявий барқарорлик рейтингига эга.
 
“GROSS INSURANCE” суғурта бозоридаги устав капиталида давлат улуши бўлган учта суғурта компаниялари-“Ўзбекинвест” ЭИМСК, “Ўзагросуғурта” АЖ ва “Кафолат суғурта компанияси” АЖ билан бир қаторда қайта суғурталаш фаолиятини тўлиқ ҳажмида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ягона нодавлат суғурталовчиси ҳисобланади.
 
Компания мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиаллар тармоғига эга. Компаниянинг молиявий барқарорлиги самарали бошқарув, юқори даражадаги активлар ликвидлиги, Willis, AON, Zurich FS, Lloyd's синдикати, Allianz, ACE, Tokyo Marine, Hyundai Fire&Marine, Korean Re каби йирик халқаро қайта суғурталовчи ва брокерлар билан ҳамкорликдаги самарали қайта суғурталаш тизими ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос равишда шакллантирилган ва бошқариладиган катта ҳажмдаги суғурта заҳиралари билан кафолатланади.

Теглар:Мажбурий суғурта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар