"Гаюр" компанияси билан ўзаро тушуниш ҳақидаги меморандумга ҳам қўл қўйилган. Келишувлар суммаси ҳозирча номаълум.
Хабарларга кўра, "Ўзавтосаноат" ҳамда Тожикистоннинг "Лесинвест", "Таджмоторс" компаниялари ўртасида енгил автомобиллар етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган. Шунингдек, "Гаюр" компанияси билан ўзаро тушуниш ҳақидаги меморандумга ҳам қўл қўйилган. Келишувлар суммаси ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрель куни Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг миллий кўргазмаси очилганди. Кўргазмада 160 дан зиёд компания мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 1 минг 500 турдаги маҳсулотни намойиш этмоқда.
Бекзод Бозоров