...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Туркия муносабатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ҳам давом этади


13:42, 21.11.2017 Жамият
 2 610

Туркия Жумҳурияти ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида 2017 йилнинг ўзида 10 та йўналиш бўйича ўқув-амалиёт курслари ўтказиш режалаштирган.

Кеча, 2017 йилнинг 20 ноябрь куни Тошкентда, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ҳамда Туркия Жумҳурияти ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазирликлари ҳамкорлигида тинчлик ва барқарорликни таъминланишига бағишланган навбатдаги ўқув амалий машғулот бошланди.
 
“Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” мавзусидаги ушбу тадбирда туркиялик мутахассислар, ахборот хавфсизлигига қарши таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш борасида ўз ҳамкасблари билан тажриба алмашишди.
 
Шунингдек, томонлар давлат органлари ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларига ноқонуний кириб олиш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайдиган ташкилий ва дастурий-техник ечимлар борасида ҳам фирк юритишди.
 
Эслатиб ўтамиз, ТИКА, Туркия Жумҳурияти ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазирликлари ҳамкорлигида 2017 йилнинг ўзида 10 та йўналиш бўйича ўқув-амалиёт курслари ўтказиш режалаштирган, ҳозирга қадар эса курсларнинг 6 таси муваффақиятли ўтказилган.
 
Туркияда 2 маротаба, Ўзбекистонда эса 4 маротаба турли мавзуларда ташкил қилинган тажриба алмашуви дастурларига ўзбекистонлик 250 га яқин ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қатнашиб, соҳага доир тажриба алмашиш имкониятига эга бўлган.
 
Ўқув амалий машғулот жорий йилнинг 24 ноябрига қадар Тошкент шаҳрининг “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида давом этади.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг ҳамкорлик ва координация агентлиги Туркия полиция бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун Анқара шаҳрида ўқув курси ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бундан ташқари, жорий йилнинг 25 сентябрь–1 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Измир шаҳрида Халқаро ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти федерацияси томонидан ташкил этилган ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар ўртасида ХIII жаҳон чемпионати ўтказилгани, ушбу чемпионатда Россия, Беларусь Республикаси, Чехия, Украина, Мўғулистон, Озарбайжон, Словакия, Болгария, Туркия, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этгани ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашгандик. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ахборот хавфсизлиги Ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўқув-амалий машғулот Туркия ТИКА ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар