“Бунёдкор” стадионида мухлислар клуби томонидан қилинаётган тайёргарлик авжида эканлиги билдиришмоқда.
Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўладиган мазкур учрашув олдидан Ўзбекистон футбол федерациясининг матбуот хизмати “Бунёдкор” стадионида мухлислар клуби томонидан қилинаётган тайёргарлик авжида эканлиги билдиришмоқда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари клуби раҳбари Абдураҳмон Фозилов бошчилигида “Бунёдкор” стадионидаги ўриндиқларга шарф ва Ўзбекистон байроғини трибунада ҳилпиратиш учун рангли қоғозлар қўйиб чиқилган.
Стадионга ташриф буюрган мухлислар — бутун Ўзбекистон аҳли бугун футболчиларни қўллаб-қувватлаб туришини истайди.
Келинг, бугун ушалмаётган узоқ йиллик орзулар мўъжиза рўй бериб амалга ошсин!
Ишонамизки, Ўзбекистон терма жамоаси — 2018 йил Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасига албатта боради!
Биз бунга ишонамиз!
Сиз ҳам ишонинг!
Қўллаб-қувватланг!