Туркия Президенти Аун Сан Судан Араканга юборилаётган инсонпарварлик ёрдамларини ўз вақтида етиб боришида жонбозлик кўрсатишини илтимос қилди.
Суҳбат давомида икки раҳбар бу муаммони тинч йўл билан ҳал этишнинг механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, президент Эрдўған Аун Сан Судан Араканга юборилаётган инсонпарварлик ёрдамларини ўз вақтида етиб боришида жонбозлик кўрсатишини илтимос қилди.
Сўнги кунларда Мьянмадаги роҳине мусулмонларига қарши буддавий аҳоли томонидан олиб борилаётган курашларга кўпроқ турк ҳукумати, шунингдек Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикаси расмийлари ўз норозилигини билдириб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган Аун Сан Су Чжи Мьянмада рўй бераётган воқеалар ҳақидаги маълумотлар сохта эканлигини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бундан ташқари, ҳозирда Араканда айнан роҳинелар яшайдиган ҳудудларда 1.2 триллион метр-куб табиий газ ва 2.1 миллиард баррель нефть заҳиралари борлиги, ушбу-жанжал тўполонлар ортида мана шу нарса турган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтгандик.