...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Жанубий Корея: адлия тизимида ўзаро ҳамкорлик давом эттирилади


15:44, 24.11.2017 Жамият
 3 336

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин ҳамроҳлигида Сеул шаҳридаги Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, аниқроғи жорий йилнинг 23 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида қатор келишувларга эришилди. Мазкур келишувлар асосида ҳужжатларни имзолаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
 
Меморандумнинг мақсади халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва тажриба алмашишдан иборатдир.
 
Меморандум қонунчиликни такомиллаштириш соҳасидаги ҳамкорлик ва тажриба алмашишни таъминлайди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, томонлар ваколатлари ва вазифаларига мувофиқ адлия органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш, ҳуқуқий адабиётлар ва нашрлар билан доимий алмашиш, ҳуқуқий соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар, конференциялар ва тренинглар ўтказишга қаратилган.
 

Теглар:Ўзбекистон–Жанубий Корея Жанубий Корея Адлия тизими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар