Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов 21-сентябрь куни 81 ешида вафот этди.
Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов 21-сентябрь куни 81 ешида вафот этди. Бугун кино ва театр санъатинг олди актери “Чиғатой” қабристонида дафн этилди.
Атоқли бастакор Юнус Ражабийнинг фарзанди бўлган актер 1934-йилнинг 20-ноябрьда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Обид Юнусов 1956-йили ҳозирги Санъат ва маданият институтини тамомлайди. У серқирра, мураккаб ва яхлит характер яратувчи актер бўлиб, унинг қаҳрамонлари нутқининг ранг-баранглиги, мусиқий ва сермаънолиги билан ажралиб туради. Кино оламидаги “Тўйлар муборак”, “Чинор остидаги дуэл”, “Анора”, “Шайтанат” ва “Чаен гул” фильмлари, “Парвона”, “Келинлар қўзғалони” каби бир қанча спектакллари билан томошабинлар кўнглидан жой олган.
Таниқли актер дубляж санъатининг моҳир устаси сифатида ҳам халқимиз хотирасида яшайди. У мингдан ортиқ, булардан, “Қирол Лир” да қиролга “Сангам” да Сундурга ва бошқа кўплаб фильмларга дубляжда овоз берган.
Ўз ижод маҳорати ва фидоийлиги учун Обид Юнусов 1990-йили “Ўзбекистон ҳалқ артисти”, 2003-йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, мукофотлари билан тақдирланган.

Дилрабо Толибова