Рўйхатда Франция, Мексика, Словения, Катманду, Руминия, Тайван сингари давлатларнинг миллий таомларини ҳам кўришимиз мумкин.
Масалан, Францияда бир неча евро эвазига бир талай Socca номли егулик сотиб олишиниз мумкин. Бу каби арзон ва мазали егуликлар сафи жуда кўп.
Словенияда ҳар йили Ljubljana’s Pogačarjev майдонидаги савдо расталари озиқ-овқат билан тўлдирилиб, энг яхши таом мусобақаси ўтказилади. Бу ердаги тақдим этилган таомлар ҳам “кўча таомлари” ўнталигига киритилган.
Руминияда эса ичи шўр крем ва пишлоқ билан тўлдирилган, ёғда қизариб пишган егуликни ҳам учратишимиз мумкин.
Ўзбек палови ҳам ўзининг мазаси ва чўнтакбоплиги билан “кўча таомлари” ўнталигига киритилди. Табиийки, ўзбекистонликлар у ерда миллий таом паловни кўриб, хурсанд бўлиши турган гап.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 8 сентябрь кунида “O’zbegim” Миллий қадриятлар фестивали доирасида дунёда энг катта ош тайёрланди. Паловнинг оғирлиги 7 тонна 360 кгни ташкил этди ва у Гиннес рекордлар китобига киритилган эди.