...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжон ТИВи БМТ ва НАТОга Тоғли Қорабоғ юзасидан мурожаат этди


00:53, 05.04.2016 Олам
 2 805

2 апрель куни бошланган можаролар, ҳануз давом этмоқда.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати раҳбари Ҳикмет Гажиевнинг хабар беришича, Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги вазият юзасидан БМТ ва НАТО бош котибларига мурожаатнома юборди, дея “Trend.az” хабар бермоқда.

“Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Эльмар Мамедёров томонидан ЙХҲТ Минск гуруҳи давлатлари, БМТ, НАТО Бош котиблари ва Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могеринига юборилган мурожаатномада, Арманистон қуролли кучларининг аҳоли пунктларига ўт очганликлари ва фуқароларнинг ҳалок бўлгани ҳақида ёзилган”, – дейди Гажиев. Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон БМТ Хавфсизлик кенгашининг “дарҳол ва эътирозсиз оккупация қилинган ҳудуднинг озод этилиши тўғрисида”ги резолюция бажарилишининг муҳимлигини таъкидламоқд.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Арманистон Тоғли Қорабоғ Озарбайжон Европа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!