Серж Саргсян ўрнига Армен Саркисян келди.
Аввалроқ, Арманистон Парламенти мамлакатнинг собиқ Бош вазири Армен Саркисянни янги президент сифатида сайлагани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Армен Саркисянни Арманистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўзаро ҳурмат ва англашув тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Арманистон муносабатлари бундан буён ҳам икки халқ манфаатлари йўлида изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Озарбайжон халқига Боку шаҳридаги Наркология марказида ёнғин келиб чиқиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирганини маълум қилган эдик.

Икром Раҳмон