Илҳом Алиев Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ўзбек халқига ҳамдардлик билдирди.
Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг оламдан ўтгани мунисабати билан ўзбек халқига ҳамдардлик билдирди ва буни элчихонадаги хотира китобида ёзиб қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Абдуғаниевич Каримов 3 сентябрь Самарқандга дафн этилди. Унда Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Октай Асадов иштирок этган эди.