
Ханчжоуда дунёнинг энг илғор иқтисодиётга эга бўлган давлатлари жам бўлишди.
Ханчжоуда дунёнинг энг илғор иқтисодиётга эга бўлган давлатлари жам бўлишди. G20нинг бу галги саммитида давлат раҳбарлари асосан “Инновацион, соғлом, изчил ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини барпо этиш” мавзусини муҳокама қилишмоқда.
Бундан ташқари, G20 давлат раҳбарлари икки томонлама учрашувлар ўтказиб долзарб мавзуларни муҳокама қилмоқдалар:
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған G20 саммити доирасидаги учрашув вақтида Суриядаги вазиятни ҳамда икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини муҳокама қилишди.
Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель музокаралар давомида Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги “аянчли гуманитар ҳолат”ни муҳокама қилишди, Минск келишувларининг кейинги бажарилиши масаласини кўриб чиқишди.
Бундан ташқари БРИКС давлат раҳбарлари ҳам G20 давомида норасмий учрашув ўтказишди.
G20 саммити давомида икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар давом этмоқда.