Қибрай туманида Обиджон Бўронбоевнинг фарзанди Собиржон Бўронбоев ўз уйидан катта миқдорда пул маблағини ўғирлади.
Қибрай туманида жорий йилнинг 22 июль куни туман Ички ишлар бўлимига Қибрай туманида яшовчи 1957 йилда туғилган Обиджон Бўронбоев ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 20 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадонига кириб, уйи ётоқхонасидаги сандиқдан 8 500 000 сўм пулини ўғирлаганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни фуқаро О.Бўронбоевнинг ўғли 1990 йилда туғилган Собиржон Бўронбоев содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.