...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз фарзандини сотишга уринган ўзбекистонлик ота-она қамалди


20:09, 25.12.2017 Олам
 5 333

Ушбу ўзбекистонлик ота-она ўзларининг янги туғилган чақалоғини 30 минг россия рублига сотмоқчи бўлган.

Россиянинг Воронеж шаҳрида ўзларининг янги туғилган фарзандларини сотишга уринган ўзбекистонлик ота-она устидан суд бўлиб ўтди. Ота-онага уч йиллик қамоқ жазоси белгиланди.
 
Ушбу ўзбекистонлик ота-она ўзларининг янги туғилган чақалоғини 30 минг россия рублига сотмоқчи бўлган. Ушбу пул эвазига ўз ҳужжатларини тиклаб, Ўзбекистонга қайтиб келишни режалаштиришган. Чунки, ҳар иккови ҳам Россияда ноқонуний юрган.   

Суд уларнинг ўз ишидан пушаймонлиги, тергов ишига ёрдамлашгани, ўз юртида ҳам вояга етмаган фарзандлари борлигини ҳукмни юмшатувчи ҳолатлар, деб топган.
 
Янги туғилган қизалоқда гепатит касаллиги аниқланган. Ҳозирда у болалар уйида ва ҳокимият органлари вакилларининг айтишича, онаси қамоқдан чиққанидан сўнг фарзандини олиб кетиши мумкин. 

Обил Сафаров

 

Теглар:Воронеж Ота-она Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!