Бахтигул Бобожонова Хоразм вилояти Шовот туманида рўйхатда туради.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 38 ёшли Бахтигул Бобожонова Нуробод маҳалласида жойлашган дала шийпонида расмий никохсиз турмуш ўртоғи Н.Б билан жанжаллашиб, унинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Жиноятни содир этгандан сўнг Бахтигул воқеа жойидан яширинган. Ҳозирда Бахтигул Бобожоновани ушлаш чоралари кўрилган.
Бахтигул Бобожонова Хоразм вилояти Шовот туманида рўйхатда туради. Н.Бнинг Чиноз туманида яшаши айтилган.
“Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз Бахтигул Бобожоновани қаердалиги ёки у ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, Ички ишлар органларининг худудий бўлимларига хабар беришингиз ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз”, дейилади ИИВ хабарида.
Аввалроқ “Qalampir.uz” ИИВ томонидан Тошкентда 23 ёшли йигит Дониёр Мирсаидов ва унинг Lacetti’си қидирилаётгани ҳақида хабар берган эди.