...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойдин Абдуллаева: “Шаҳзода Муҳаммедовага ўхшаганларни ўрнига ўтказиб қўйиш керак”


14:20, 08.07.2017 Шоу-бизнес
 24 743

“Ўзбек эстрада санъатининг бугунги аҳволга келишига ҳам айнан шунақа таълим-тарбия кўрмаган ёшларнинг шу соҳага кириб келиб, истаган ишини қилаётгани сабаб”.

Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаева ҳақида ёзиб қолдирган ҳақоратли мулоҳазалари катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда.
 
Айни дақиқаларгача, жамоатчилик, ўзбек зиёлилари бу ҳолатга нисбатан муносабат билдирмаган эди. Биз эса уларнинг фикрларини ўрганишга қарор қилдик.
 
Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби, бастакор Ойдин Абдуллаевага мурожаат қилдик.
 
Ойдин Абдуллаева, бастакор:
 
– Дилором Омонуллаева эстрада санъатини яхши тушунадиган ва келажак авлодга етказиб берадиган камарбасталардан бири. Бу инсон ҳозиргача эстрада санъатининг экологик мусаффолигини таъминламоқда. Шаҳзода Муҳаммедовага келадиган бўлсак, Дилором Омонуллаеванинг у билан шундай муносабатда бўлишлари табиий ҳол. Шахсан ўзим ҳам Шаҳзода билан худди шундай оҳангда муомала қилган бўлар эдим.
 
Бундай инсоннинг олдига келиб, мен эстрада хонандаси бўлмоқчиман, деб айтиш тарбиясизликдан бошқа нарса эмас. Албатта, Дилором Омонуллаева унга шу соҳада ўқиганмисан, деб савол берган. Йўқ, деган жавобдан кейин, табиийки, уни чиқариб юборган. Олийгоҳнинг барча ўқитувчилари шундай йўл тутган бўларди. Бу вазиятда Дилором Омонуллаева тўлиқ ҳақ. Ўзбек эстрада санъатининг бугунги аҳволга келишига ҳам айнан шунақа таълим-тарбия кўрмаган ёшларнинг шу соҳага кириб келиб, истаган ишини қилаётгани сабаб бўляпти.
 
Бир кун аввал, менга хонанда Машҳурбек қўнғироқ қилиб, Шаҳзода Муҳаммедова сизнинг олдингизга келса, унга маслаҳат берсангиз, деган эди. Бироз вақт ўтгач, Шаҳзода томонидан мана шундай иғвогарчилик бўлганини эшитдим. Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида “Ниҳол” мукофоти бўйича йиғилиш бўлиши керак. Мазкур йиғилишда биз, албатта, шу масалани кўтарамиз. Бу ишни шундайлигича ташлаб қўймаймиз. Бутун маданият ходимлари бир бўлиб Дилором Омонуллаевани ҳимоя қиламиз. Шаҳзода Муҳаммедова каби енгилтакларни ўрнига ўтказиб қўйиш керак.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаева Шаҳзода Муҳаммедованинг ёзганларига муносабат билдириб, бу масалани тегишли давлат идоралари ёрдамида ҳал этишини маълум қилган эди. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаева Ойдин Абдуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Malika
18:46 08.07.2017

Diloram Omonullayevadek insoni bunday deyishiga haqiy yo'q. Men ham O'zbekiston Davlat Konservatoriyasida õqiman. bu insoni naqadar mehribon va to'g'ri so'zligini hamma biladi. lekin kõchadagi qayoqdi yengiltak qiz bu inson haqida bunday yozishga haqoratkashga haqi yo'q .



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!