...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган ҳафтада Тошкентда 216 та ёнғин кузатилди


01:06, 11.02.2016 Жамият
 2 551

Ёнғин хавфсизлиги талабларига қанчалик риоя қилаяпмиз?

Аҳоли ўртасида ёнғин ҳолатларини олдини олиш билан боғлиқ тушунтириш ишлари изчил олб борилаётганига қарамай, ёнғин ҳолатлари учраб турибди. Республикамиз ҳудудида ўтган ҳафта мобайнида жами 216 та ёнғин ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Турли сабаблар билан содир бўлган ёнғинлар вақтида 4 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Ёнғинларда жами 1 млрд 421 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд 181 млн сўмга яқин моддий бойликлар алангадан сақлаб қолинган.
Хусусан, Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаро И.Олимовнинг уйида иситиш печининг дудбўрони носозлиги натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв метр майдонда томи, шифт қисмлари ва бир қатор уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи фуқаро Р.Эшматовнинг уйида иситиш печининг дудбўрони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 75 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Расуловнинг уйида автоматикаси носоз бўлган газ иситиш печини ёқиб, назоратсиз қолдирилиши ва газ босими кўтарилиб кетиши оқибатида ёнғин чиқиб, уйнинг 70 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Умида Якубова

Теглар:Ёнғин хавфсизлиги ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар