Отабек Тожибоев билан боғланганимизда, иккинчи фарзандига эзгу ниятлар билан Исломбек исмини танлашганини айтиб ўтди.
Эрталаб ўғил фарзандини бағрига босган Отабек Тожибоев бу ҳақда ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Отабек Тожибоев билан боғланганимизда, иккинчи фарзандига эзгу ниятлар билан Исломбек исмини танлашганини айтиб ўтди. Чақалоқ Тошкент шаҳридаги 8-туғруқхонада дунёга келган.
Отабек Тожибоевнинг тўнғич фарзанди қиз бўлиб, исми Нилуфар. Айни вақтда у 3 ёшда. Нилуфарнинг укаси умри узоқ, бахти бутун бўлишини тилаймиз. Исломбек, қадаминг қутлуғ бўлсин!