...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз қизини сотаётган аёл қўлга олинди


09:45, 02.12.2017 Олам
 5 412

Харидор болани 30 минг рубль эвазига сотиб олишга розилик берган эди.

Россиянинг Воронеж шаҳрида 29 ёшли ўзбекистонлик аёл бир ёшга тўлмаган қиз фарзандини сотишга урингани маҳаллий полиция томонидан аниқланди.
 
Полиция ходимлари хабарига кўра, аёл боласи туғилганидан то шу кунга қадар Воронеждаги ФҲДЁга мурожаат қилиб фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаган.
Ўз жигарбандини катта қилиб вояга етказиш фикридан қайтган аёл уни сотишга қарор қилади ҳамда болага харидор қидира бошлайди. Кўп ўтмай 30 минг рублга болани сотиб олишга рози бўлган харидор топилади.
 
Харидор ўз фарзандини сотмоқчи бўлган аёлнинг ҳаракатидан виждон азобида қолади ва бу ҳақда полицияга мурожаат қилади. Полиция эса ўз фарзандини сотаётган вақтда онани жиноят устида қўлга олади. Аёлнинг тушунтиришича, у фарзандини сотиш эвазига олган пулига Ўзбекистонга қайтиб кетмоқчи эканлигини айтган.
 
Gorcom36 нашри хабарига кўра, ҳозирда, Коминтерновский райони суди ҳолат юзасидан суд-тергов ишларини олиб бормоқда. Россия Жиноят кодексига кўра, одам савдоси билан шуғулланганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланади. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Одам савдоси Россия Воронеж Фарзандини сотиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!