Ҳиндистон ҳукуматининг таъкидлашича, аҳолининг кўпчилик қисми ўғил фарзанди бўлишини орзу қилиши мамлакатда кўп фарзандлиликка сабаб бўлмоқда.
Ҳиндистон ҳукуматининг таъкидлашича, аҳолининг кўпчилик қисми ўғил фарзанди бўлишини орзу қилиши мамлакатда кўп фарзандлиликка сабаб бўлмоқда.
Ҳиндистонда аҳолининг ўғил фарзандли бўлиши яхши ҳолат. Негаки, оилада ўғил фарзанд туғилиши билан бошқа фарзанд кўришни исташмайди. Кўпчилик оилалар эса ўғил фарзандли бўлгунча бола кўришни давом эттиради.
Ҳиндистон ҳукуматининг статистикасига кўра, жорий йилга келиб мамлакатда қиз фарзандлар сони 21 миллиондан ошиб кетган. Аслида бу кўрсатгич ўғил фарзандли бўлишни истаб болалар сонини кўпайтирган оилаларни назарда тутади.
Ҳиндлар ижтимоий ҳаётда ўғил болаларга меросхўр сифатида қарайди. Бунинг устига ҳинд анъаналарига мувофиқ никоҳ маросимидаги сарфларнинг қиз болалар бўйнида эканлиги оддий аҳоли учун иқтисодий қийинчиликларга сабаб бўлади.
Англиянинг “The Lancet” тиббиёт журналида ёзилишича, охирги уч йилда Ҳиндистонда расмий аборт қилдирганлар орасида 12 миллион нафар қиз ҳомила қайд этилган.