...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ота-она 13 фарзандини занжирбанд ҳолда боқиб келган


14:38, 16.01.2018 Олам
 11 201

Полициячиларнинг сўзларига кўра, оиланинг 17 ёшли қизи телефон орқали қутқарув хизматига қўнғироқ қилган.

Американинг Калифорния штатида ўзининг 2 ёшдан 29 ёшгача бўлган 13 нафар фарзандини мажбурлаб қамаб қўйган эр-хотин қамоққа олинди. Болаларнинг айримлари занжирбанд этилган, деб ёзмоқда ОАВ. 

Полициячиларнинг сўзларига кўра, оиланинг 17 ёшли қизи телефон орқали қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. Қиз уларнинг ота-онаси ўзини ва 12 ака-ука ва опа-сингилларини қамаб қўйгани ҳақида айтган. Ҳуқуқ ҳимоячилари 49 ёшли Луиза Анна ва 57 ёшли Девид Аллен Турпинни ўз уйида ҳибсга олган. 

Фарзандларнинг айримлари бадбўй  ётоқларига занжирбанд этилган ҳолда топилган. Ота-она полициячиларга бу ҳолатни тушунтириб бера олмаган. 13 боланинг еттитаси 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган. Болалар қаровсиз қолган, уларнинг аксарияти нимжон ва ҳолсиз эканликлари маълум қилинмоқда. 

Барча жабр кўрганлар шифохонага текширув учун юборилган. Улар қанча вақт қамаб қўйилганига аниқлик киритилмаяпти. Қўшнилар бу уйда қандай ҳодисалар рўй бераётганидан бехабар бўлишган. Фақат шу нарса маълумки, оила сўнгги йилларда молиявий қийинчиликка дуч келган.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!