...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ортиқхўжаев тан олди! Тошкентда бузиш ишлари пала-партиш бажарилади


20:07, 18.06.2018 Жамият
 9 528

"Тошкент шаҳрининг бош режаси йўқ ва очиқ эмас", дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тошкент шаҳрида бугунгача йиғилиб қолган муаммлар талайгина. Айтайлик, бирор ҳудуддан уй олмоқчисиз ёки дўкон қурмоқчисиз. Бузилса-чи деган ҳадик кўнглингизнинг бир четида туради, албатта. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бугун, 18 июнь куни “Тоp-500” бизнес форумида ушбу масалага тўхталди. 

"Тошкент шаҳрининг бош режаси йўқ ва очиқ эмас. Бузилиш ва кўчириш ишлари пала-партиш олиб борилади. Бу эса инвесторларга режа қилиш имконини бермайди. Оқибатда мулкдорларнинг ўз мулкини ҳимоя қилиш қийинлашади", дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тошкент шаҳар ҳокими форумга йиғилган 500 нафар пойтахтнинг энг кўзга кўринган тадбиркорларига юзланар экан, уларни Тошкент шаҳрини Марказий Осиёнинг бизнес шаҳрига айлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга чақирди. 

Тадбир Тошкентдаги Ботаника боғида давом этмоқда.

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар