...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўртачирчиқлик банк ходими 5 кунда мижозларнинг 10 миллион сўм маблағини ўмарди


16:36, 27.07.2017 Жамият
 3 991

“Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан Тошкент вилояти ҳудудида 2017 йилнинг 20 июль кунидан 27 июль кунига қадар 96 та жиноят содир этилгани қайд этилди.

Ўртачирчиқ туманида, жорий йилнинг 1 июль кунидан 5 июль кунигача бўлган вақт оралиғида Ўртачирчиқ туманида яшовчи, “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Ўртачирчиқ тумани филиалининг кредит бўлими 1-тоифали мутахассиси, 1997 йилда туғилган Равшан Комилжон ўғли Каримжонов қўл телефони орқали банк мижозларининг пластик карточкаларидан маблағ ўмариш билан шуғулланган.
 
Шу йўсинда у фуқаро Р.Баратованинг 7 300 000 сўм, А.Бўрибоевнинг 1 000 000 сўм, У.Розиковнинг 1 500 000 сўм, Ш.Бўтабоевнинг 2 200 000 сўм, Х.Якубовнинг 371 200 сўм миқдоридаги маблағларини жиноий шериги А.Тошхўжаев номидаги пластик карточкага ўтказиш йўли билан пулларни ўзлаштирган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўртачирчиқ Жиноят Пластик карточка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар