Бўлимнинг вазифаси бюрократик тизим фаолиятини кузатиш ва Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқотлари вақтидаги ваъдаларини амалга оширишдир.
Маълумотларга қараганда, янги бўлим бевосита Дональд Трампга бўйсунади. Бўлимнинг вазифаси бюрократик тизим фаолиятини кузатиш ва Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқотлари вақтидаги ваъдаларини амалга оширишдир. Улар орасида ветеранларга ғамхўрлик қилиш ҳамда гиёҳвандликка қарши курашиш бош масала ҳисобланади.
Янги бўлимнинг таркиби ҳукуматни бошқаришга янги ғоялар тақдим этувчи ходимлардан ташкил топади.
“Ҳукумат мамлакатни катта компания каби бошқариши лозим. Биз фуқароларимиз саналган мижозларимизнинг яшаш тарзини яхшилашга умид қиламиз”, дейди Жаред Кушнер ОАВ ходимарига берган интервьюси чоғида.
Инновацион офис сўнгги технологияларга эътибор қаратган. Бўлим “Apple” раҳбари Тим Кук, “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс, “Salesforce” ижрочи директори Марк Бениофф ва “Тesla” ижрочи директори Элон Маск билан биргаликда иш олиб боради.