
Учрашув санаси маълум этилган бўлса-да, икки раҳбар нима ҳақида суҳбат қуришлари номаълумлигича қолмоқда.
Унга кўра, учрашув 7 июль, жума куни Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитига режалаштирилган.
Трампнинг миллий хавфсизлик ишлари бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер ҳам учрашув нима мақсад билан бўлиши ҳали аниқ эмаслигини тасдиқлади.
“Учрашувда ҳар икки мамлакат етакчиларининг қандай масалада суҳбат қуришлари бизга номаълумлигича қолмоқда”, дейди Макмастер.