Dj Piligrim ҳам жуда бўлмаганда 10 та мухлисига ўрнак бўлаётгани аниқ. Бундан кўриниб турибдики, хонанда “оммавий маданият” тарғиботчисига айланган.
Ташқи кўринишини ўзгартириш истагидаги хонанда сочлари сариққа бўялгани акс этган суратни Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирган.
“Мен имижимни ўзгартиряпман. Бошимда қандай ўзгариш бўлишини топган биринчи 10 кишига дастхатим туширилган “Ом” альбомимни совға қиламан”, деб ёзади у ўз саҳифасида.
Орадан бироз ўтиб, хонанда қатор мухлисларининг исмларини келтиради ва уларни совға билан қутлайди. Шунингдек, мухлислардан ўзлари ҳақидаги маълумотни қолдиришларини ҳам айтади.
Хонанда 1-4 февраль кунлари Тошкентга келишини ва ўша кунларда ғолиблар билан боғланиб, совғаларни топширишини ҳам маълум қилган.
Сочни қандай турмаклатиш, қандай либос кийиш – ҳар кимнинг шахсий иши. Бироқ санъаткорларнинг хатти-ҳаракатлари, кийинишлари, жамоат жойларида ўзларини тутишлари, маданиятлари кўп ҳолларда ёшларга ўрнак бўлади. Dj Piligrim ҳам сариқ сочлари билан жуда бўлмаганда 10 та мухлисига ўрнак бўлаётгани аниқ. Бундан кўриниб турибдики, хонанда “оммавий маданият” тарғиботчисига айланган.