1990 йилда туғилган жиноятчи муқаддам икки марта судланган, полиция ходимларига ҳужум уюштиришдан бир кун олдин бир аёлни ҳам ўлдирган.
Вазирнинг сўзларига кўра, 1990 йилда туғилган Руслан Куликбоев муқаддам икки марта судланган. У 5 йил 11 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Айнан шу учун жиноятчи полициячилардан қасос олишга аҳд қилган.
К.Қосимов икки маротаба судланган террорчи ҳужум қилишидан олдинги кечада бир аёлни ўлдирганидан сўнг қамалишини билиб, полиция маҳкамасига ҳужум уюштиргани ҳақида таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Олма-отада бўлган отишмалар оқибатида уч полиция ходими ва тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Умумий жароҳатланганлар сони 14 кишига етган.