...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда Су-24 самолётини уриб туширган учувчилар ҳибсга олинди


10:11, 19.07.2016 Олам
 5 002

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган Туркия Ҳарбий ҳаво кучларининг икки учувчиси исёнда алоқадорликда айбланмоқда.

Туркия ҳукумати ўтган йилнинг ноябрь ойида Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган икки туркиялик учувчини ҳибсга олди. Бу ҳақда “The Newspapers” нашри ёзмоқда.
 
Хабарга кўра, учувчилар 15 июль куни давлат тўнтаришига ҳаракатда иштирок этишган.
 
Су-24 воқеасидан сўнг Россия ва Туркия муносабатлари анча совуқлашиб қолган эди.  Россия Туркиянинг бир қатор экспорт маҳсулотларига санкция эълон қилиб Туркия курортларини бойкот қилганди.

Бунга Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған уриб туширилган самолёт ва ҳалок бўлган учувчи учун афсусда эканлигини расмий равишда маълум қилгани сабаб бўлган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Россия Су-24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!