1986 йилда туғилган Тимур Бегасилов жароҳати жуда оғирлиги боис ҳаётдан кўз юмди.
“Nur.kz” нашрининг хабар беришича жароҳат туфайли шифохонага етказилган яна бир полициячи вафот этди.
“Бугун, 19 июль куни маҳаллий вақт билан соат 13:45да жонлантириш бўлимида даволанаётган Йўл-патрул хизмати катта лейтенанти 30 ёшли Тимур Бегасилов вафот этди. У отишма пайтида ўқдан оғир яраланган ва жуда оғир ҳолатда шифохонага етказилган. Шифокорлар охиригача ҳуқуқ-тартибот органи вакилининг ҳаёти учун курашдилар”, дейилади хабарда.
Маълумотларга қараганда, Тимур Бегасилов 2015 йилнинг январидан буён ички ишлар оргаларида ишлаб келган. У 25 июль куни 30 ёшни қаршилар эди.
Жиноятчилардан бири дарҳол ҳибсга олинди, иккинчи жиноятчи эса бироз вақт ўтгач, полиция томонидан ушланди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, отишмада иштирок этган жиноятчи Руслан Куликбоев муқаддам икки марта судланган. У 5 йил 11 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Айнан шу учун жиноятчи полициячилардан қасос олишга аҳд қилган.