Айтиш керакки, илк марта Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг исми 10 йил аввал Иорданиянинг Амман шаҳридаги кўчага, Чеченистоннинг Грозний шаҳридаги кўчага берилган эди.
Бугун, 30 ноябрь куни Олма-ота шаҳрининг VI чақириқ сессияси давомида мегаполиснинг кўплаб аҳолиси ва Республика комиссияси ташаббуси билан Олма-отадаги кўчалардан бири Қозоғистон Республикасининг Президенти Нурсултон Абишевич Назарбоев исми шарафига ўзгартиришга қарор қилинди.
Олма-ота ҳокими Бауиржан Бойбек сессия давомида бу йил Остонанинг 20 йиллиги нишонланишини таъкидлаб ўтди.
Нурсултон Назарбоевнинг тизимли ислоҳотлари туфайли шаҳар иқтисодиёти 100 баробардан ортиққа кўтарилди. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари сони 130 мартага ошди.
Олма-ота ҳокими айнан шу шаҳарда Конституция, Миллий валютани қабул қилиш тўғрисида қарор қилинганини, Қуролли Кучлар ташкил этилганини, давлат рамзлари тасдиқланганини таъкидлаб ўтди.
Айтиш керакки, илк марта Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг исми 10 йил аввал Иорданиянинг Амман шаҳридаги кўчага, Чеченистоннинг Грозний шаҳридаги кўчага берилган эди. Шунингдек, Туркиянинг бир неча шаҳарларида Қозоғистон Президентининг исмига қўйилган кўчалар мавжуд. Татаристоннинг Қозон шаҳри шоҳ кўчаларидан бири ҳам Нурсултон Назарбоев шарафига номланган.