Қозоғистонда содир этилган отишма сабаб аксилтеррор операцияси бошланди.
Шундан сўнг, Олма-ота шаҳрида аксилтеррор операцияси бошланди. Шу муносабат билан шаҳар вокзали полиция томонидан ўраб олинди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Операция давомида шаҳардаги барча махсус хизмат кучлари аэропорт, вокзал, дарё портлари, автовокзал ва метрополитен ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш учун сафарбар этилмоқда, дейилади хабарда.
Маълумотларга қараганда, отишма иштирокчиларининг бири қўлга олинган.
Шаҳарнинг “Абилай хана” кўчасида олиб борилаётган қидирув натижасида қўлга олинган қонли отишма иштирокчиларидан бирининг видеоси ва сурати тарқалди