...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий суд раиси ва ўринбосарлари лавозимидан озод этилди


08:33, 30.05.2017 Жамият
 6 056

Шаюнус Аюбджанович Газиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил 27 майдаги қарори билан Шаюнус Аюбджанович Газиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Козимджан Фазилович Камилов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси лавозимига сайланди ва шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Файзулла Абдуллаевич Абдуазимов, Кучкар Тогаев, Рахимжон Обидович Обидов Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

Шу муносабат билан, Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров муддатсиз даврга, Баходир Акбаралиевич Дехқанов беш йил муддатга, Бахтиёр Турсинматович Исаков ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосарлари лавозимларига сайланди.

Бахтиёр Насуллоевич Сайфуллаев эса ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик cудининг судьяси лавозимига сайланди.

Теглар:Олий суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

насимов
16:35 02.06.2017

мен 2015 йилнинг 23 июлида кашкадарё вилояти судининг адолатсизлигининг курбонига айланганман, Узбекистон Республикаси жиноят кодекси ва жиноят процессуал кодексларини, баъзи бир судялар оёк ости килиб, уларга риоя килмасдан Узбекистон Республикаси номидан хукм ва ажримлар чикарган. олий суд рахбариятида булган узгаришлардан хурсандман, бундан кейин юртдошларимни мендек адолатсизлик курбонига айланишларини истамайман......................



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар