...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий мукофот “онасининг кўз ёши” ҳақида ёзган адибга берилди


08:44, 30.11.2017 Олам
 1 915

Швецияда Август мукофоти Угандалик ёзувчига берилди.

Швецияда адабиёт бўйича энг нуфузли (ёзувчи Август Стриндберг хотирасига бағишланган) 2017 йилги Август мукофоти угандалик мусулмон адиб Йоханнес Анъюрга берилгани хабар қилинди.
 
Анъюр “Улар ўз оналарининг кўз ёшларига ғарқ бўлади” номли романи учун “Йилнинг бадиий асари” йўналишида ғолиб деб топилган.
 
Йоханнес Анъюр Стогольмда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида “Менинг романимда кейинчалик Швеция ҳукумати ирқчиларнинг қўлига ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилинган”, – деди.
 
Бундан ташқари, “Йилнинг болалар китоби” йўналишида Сара Лундберг, “Ҳақиқий ҳикоя” йўналишида Фотима Бреннер мукофотларни қўлга киритган.
 
Маълумот учун, Август мукофоти миқдори 10 минг евро бўлиб, 1989 йилдан бери тақдим этилиб келинмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Август мукофоти Адабиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!