Стоун АҚШ президентлигига Берни Сандерс номзодини қўллаб-қувватлашини айтди
“Клинтон, амалда, бутун дунёга эшикларни ёпиб қўйди. У НАТО ҳозирги “Америка асрида” АҚШнинг энг яхши “экспорт маҳсулоти” эканлигини айтиб, уни илоҳийлаштирмоқда”, – деб ёзади Стоун. Унинг фикрича, неоконсерваторлар Клинтонни “Россия агрессияси”га ишонишга мажбур этдилар. Лекин аслида, Иккинчи жаҳон уруши даврида Адольф Гитлер қилганидек, АҚШ Европанинг Россия билан чегара давлатларда таъсир кучларини кенгайтирмоқда.
Оливер Стоун Сандерс номзодини қўллаб қувватламоқда. Унинг сўзларига кўра, Сандерс АҚШнинг халқаро интервенциясини тўхтатиш, қўшинларни уйга қайтариш ва ёвузлик учун триллионларни сарфламасликка ва бу маблағларни халқ осойишталиги учун харж қилишга тайёр.
Режиссёрнинг таъкидлашича, Сандерс мамлакат сиёсатидаги коррупцияга қарши чиққан ягона номзоддир. “Клинтон коррупция ботқоғига ботган”, – дея қўшимча қилди у.
АҚШ президентлигига демократлар орасидаги номзодлардан Хиллари Клинтон етакчилик қилмоқда. Сандерс эса ундан анча орқада.
Жорий йилнинг июль ойида АҚШнинг икки асосий партияси: Демократлар ва Республикачилар Миллий конвенцияларда ўз номзодларини сайлайдилар. АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Оливер Стоун сиёсий мавзуларда фильмлар суратга олиши билан машҳур. У Ричард Никсон, Жон Кеннеди ва Жорж Буш каби АҚШ президентлари ҳақида филмлар суратга олган. Стоун уч марта “Оскар” мукофотига лойиқ деб топилган. У йил бошида “Сноуден” фильмини суратга олиш ишларини тугатди. Картина шу йилнинг 16 сентябрида катта экранларги чиқади.